date
views 5 813

Samsung 16 Тбайт ли SSD-жамлагични яратди

Samsung 16 Тбайт ли SSD-жамлагични яратди

АҚШнинг Калифорния штатида Flash Memory Summit анжуманида Samsung компанияси дунёдаги энг катта ҳажмли маълумотлар тўплагичини намойиш қилди. У 2,5″ ўлчамга эга қурилмалар орасида ўзида сақлайдиган аборот ҳажми бўйича энг каттаси бўлди. У 16 терабайтга (1 терабайт = 1000 Гбайт), янада аниқроқ айтадиган бўлинса, 15,36 Тбайт хотирага эга. Жамлагич флеш-хотиралар асосида яратилган, деб ёзмоқда Kun.uz.

Таққослаш учун, ҳозирда энг катта ҳажмли HDD тўплагичларни Seagate ва Western компаниялари яратади, уларнинг энг каттасининг ҳажми 10 Тбайтни ташкил қилади.

Samsung SSD-тўплагичнинг хотирасини бундай сезиларли оширишга дунёдаги биринчи янги авлоддаги, 48 та уч битли TLC қатламларига эга, 256 Гб ли 3D V-NAND флеш-хотираси эвазига муваффақ бўлди.

Уч фазоли кўп қатламли флеш-хотирани яратиш борган сари мураккаблашиб бормоқда. Ўтган йили муҳандислар 36 та қатлам, 2013 йилда эса 24 та қатлам олишга эришган эдилар. Ҳозирда эса 48 қатламли учинчи авлод технологияси яратилди.

3D NAND технологиялари устида нафақат Samsung, балки Toshiba ва Intel ҳам иш олиб бормоқда, бироқ улар кўринишича корейслардан тадқиқотлар борасида бироз ортда қолишмоқда.

Flash Memory Summit анжуманида компания 48 та шундай тўплагичга эга серверни намойиш қилди, бу сервернинг умумий ҳажми 768 Тбайтни ташкил килди.

Маълумотларни сақлашнинг серверли тизими унумдорлиги 2 000 000 IOPS (бир сонияда киритиш-чиқариш операциялари). Таққослаш учун, оддий SSD-тўплагичларда бу кўрсаткич 10 мингдан 90 минг IOPS гача оралиқда жойлашган.

Агар SSD-тўплагичларни яратиш жараёни шундай юқори суръатлар билан борадиган бўлса, унда бир неча йилдан кейин HDD-дисклар бундай тўплагичларга рақобат қилиши даргумон бўлиб қолади. Бироқ бунинг учун аввал бундай тўплагичларнинг нархини анчагина тушириш лозим бўлади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Samsung 16 Тбайт ли SSD-жамлагични яратди