
Apple’да Стив Жобс даври тугади: корпорация смартфонлар бозоридаги рақобатда Samsung’дан ортда қолиши мумкин. Бу ҳақда Apple собиқ креатив директори Хью Дюберли маълум қилди, деб [leech=https://]ёзади[/leech] Дарё нашри.
«Samsung яхшироқ бўлиб қолгани йўқ, Apple буткул ўзгарди. Стив Жобсга хос бўлган шиддат тугади», — таъкидлади Samsung’да ҳам фаолият юритган Дюберли.
Газетага кўра, Galaxy S8 дан ўтиб кетиш учун Apple янги ва ғайриоддий маҳсулотни тақдим этиши лозим. Қолаверса, Consumer Reports нашри Samsung флагманини инновацияли дизайни сабабли iPhone 7 га нисбатан юқори баҳолади.
Маълумот учун, янги iPhone жорий йил кузида Apple йиллик тақдимотида намойиш этилади. Унинг янги дизайн, 5,8 дюймли ромсиз дисплей, симсиз қувватлагич ва экранга жойлаштирилган қўл излари сканерига эга бўлиши тахмин қилинмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар