Учувчи дронлар полиция ва бошқа соҳа вакиллари учун яхшигина дастёр бўлиши мумкин. У осонгина ҳаводан жиноятчини кузатиш ва маълум бир ҳудудни суратга олишга қодир. Айнан шунинг учун Буюк Британия полицияси тажрибали операторлардан иборат махсус бўлинма ёрдамида ўз имкониятларини кенгайтирди, деб ёзмоқда Кун.уз нашри.
Бунинг учун бир неча жамоа аъзолари махсус тайёрлов жараёнидан ўтишди ва 18 ой давом этган машқлардан сўнг ишга тушишди. Ҳозирда полиция ходимлари қарамоғида универсал DJI Inspire дронларини учратиш мумкин. Уларда юқори имкониятли тепловизор ва камера жойлашган — бу ускуна квадрокоптерлардан турли вазифалар учун фойдаланишга ёрдам беради. Шунинг учун улар ёрдамида ҳозирда жиноят жойи, ЙТҲ ва қўриқланаётган ҳудудлар тасвирга олинмоқда, экологик қоидабузарликка қарши курашилмоқда.
Эндиликда Девон, Корнуэл ва Дорсет аҳолиси шаҳар ташқарисидаги ўрмонларга бориб, атроф-муҳитга зиён келтиручи ҳаракатлар қилишдан олдин яхшилаб ўйлаб кўришларига тўғри келади. Дронлар аэрофототасвир вазифасини аъло даражада уддаламоқда, шу сабабли жиноятчилар анчайин камайгани намоён бўлган.
Дронлар қийин вазифаларни бажариши билан бир қаторда уларнинг ҳам камчилиги бор. Масалан, улар кучли шамол, ёмғир ёки қорли ҳавода ҳаракатлана олмайди.
“Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади
Москва аэропортларида 1000 га яқин тожикистонлик қолиб кетди
Хитой АҚШни «қизил чизиқлар»ни кесиб ўтишдан огоҳлантирди ва «душман эмас, ҳамкор» бўлишга чақирди
Учар автомобил йўловчи билан биринчи парвозини амалга оширди (видео)
Японларни дунёдаги энг узоқ умр кўрувчи миллатга айлантираётган фойдали одатлар
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди
Испания ва Греция Киевга Patriot тизимларини етказиб беришдан бош тортди