date
views 6 082

Чирчиқда фото ва видеокузатув мосламалари ишга тушди

Чирчиқда фото ва видеокузатув мосламалари ишга тушди
Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳрида ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш, йўл транспорт ҳодисаларининг олдини олиш, қоидабузарликларни аниқлаш ва турли жиноятларни фош этиш мақсадида, Чирчиқ шаҳар марказий деҳқон бозори ҳудудида ҳамда А.Навоий кўчасида фото ва видео кузатув камералари ўрнатилди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ИИБ матбуот хизматига таяниб Кун.уз хабар берди.

Ушбу видеокузатув мосламаларининг ўрнатилиши натижасида автоуловни белгиланган тезликдан ошириш, светофорнинг қизил чироғидан ўтиш, тақиқловчи йўл чизиқларини босиб ўтиш каби қоидабузарликларнинг олди олинади.

Шунингдек, бу мосламалар шубҳали шахсларни аниқлаш ва автоулов олиб қочиш жиноятларини фош этишда кўмак беради.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Чирчиқда фото ва видеокузатув мосламалари ишга тушди