Ҳали iPhone 8 намойиш этилмасдан (ҳатто тақдимот санаси ҳам аниқ бўлмасдан) туриб, интернетдаги манбалар аллақачон iPhone 9 ҳақида маълумотлар тарқата бошлашди. The Korea Economic Daily нашрига таяниб Terbayt.uz'нинг ёзишича, Apple ўзининг бу смартфони учун аккумуляторлар етказиб бериш бўйича LG Chemical билан эксклюзив битим тузган.
Одатда Apple ўз қурилмаларининг бутловчи қисмларини етказиб беришлари учун бир нечта ишлаб чиқарувчилар орасидан танлаб олиб ҳамкорлик қилади. Аммо, CNBC канали берган маълумотларга қараганда, iPhone 9 учун батареяларни етказиб бериш ҳуқуқини қўлга киритиш учун ишлаб чиқариш жараёнига ўн миллион долларлаб сармоя киритган.
iPhone 9 моделининг аккумулятори L ҳарфи шаклида бўлиши, унинг сиғими эса 4000 мА/соатгача кенгайтирилиши айтилмоқда. Бу маълумот ҳозирча тасдиқланмаган, аммо нима бўлган тақдирда ҳам, батарейкалар борасида Apple ва LG’нинг ўзаро ҳамкорлик қилиши барибир қизиқ. Ушбу аккумуляторларнинг оммавий ишлаб чиқарилиши кейинги йилга мўлжалланган.
Дарвоқе, ундан олдинги авлод смартфонлари – iPhone 8 учун аккумуляторларни ким ишлаб чиқариши ҳозирча маълум эмас. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди