Бирор жойга кетишимиздан олдин телефон қуввати тугаётганини кўриб қолдик. Қувват олишини кутишга вақтимиз йўқ, лекин смартфонсиз ҳам кета олмаймиз. Таниш ҳолат, шундай эмасми? Ҳар биримиз деярли ҳар кун шу каби муаммога дуч келамиз.
Америкалик олимлар технология билан боғлиқ муаммоларга ечим топишда давом этмоқда.
Бу сафар улар ҳаракатланиш пайтида мобил телефон ёки бошқа технологик воситаларни қувватлантирувчи қурилмани ўйлаб топишди. Энди гаджетларни ҳаракатланаётган вақтда ҳам қувватлантириш мумкин.
Янги қурилма қора фосфор қаватларидан тузилган бўлиб, энергияни тўплайдиган ўта ингичка тизимдан иборат.
Ишланма инсоннинг энг оддий ҳаракатларидан (қўлни букиш ёки бирор нарсани босиш) оз миқдордаги энергияни ҳосил қилиш хусусиятига эга.
Вандербильт университети доценти Кэри Пинтнинг сўзларига кўра, келажакда инсон ёки атроф-муҳитдаги ҳаракатлардан энергия олган ҳолда технологик воситаларни қувватлантириш йўлга қўйилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Вашингтон университетининг бир гуруҳ мутахассислари аккумулятори йўқ бўлган мобил телефон ишлаб чиқаришган эди.
“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”