23:40 / 26.07.2017
4 356

Xiaomi "ақлли" карнайни тақдим қилди

Xiaomi "ақлли" карнайни тақдим қилди
Хитойнинг Xiaomi компанияси Mi AI Speaker деб номланган "ақлли" карнайни тақдим қилди. Қурилма нархи 299 юанни (45 доллар) ташкил қилади. Бу ҳақда TechCrunch нашрига таяниб Кун.уз хабар берди.

Қурилма учта динамик (битта асосда ва иккита ён томонда) ва 6 та турли йўналган микрофон билан жиҳозланган. Карнайни мусиқа тинглаш учун ва шахсий ёрдамчи сифатида қўллаш мумкин: карнай мусиқани стриминг хизматлари орқали ижро этиш, янгиликлар ва об-ҳаво маълумотларини ўқиш ҳамда фойдаланувчи тақвимидаги ҳодисалар ҳақида эслатиб туришга қодир.

Бундан ташқари, карнайни Mi экотизимининг қолган қурилмалари: Mi TV телевизорлари, Mi Box приставкалари, Mi Robot чанг ютгичлари ва бошқаларни бошқариш учун қўллаш мумкин. Компания четки дастурчиларни Mi AI Speaker учун дастурлар яратишга чорлаган.

Қурилма 2017 йил августдан сотувга чиқарилади, биринчи босқичда уни фақатгина Хитойда сотиб олиш мумкин бўлади. Компания карнайни бошқа бозорларга чиқариш нияти ҳақида ҳеч нарса демаган.

Карнайнинг илк минг харидори уни бир юанга сотиб олишлари мумкин бўлади. Бундан кейин қурилма 299 юань нарх билан сотила бошланади. Компания бу акция ҳисобига катта миқдорда харидорларни жалб қилмоқчи, бу эса карнайнинг фойдаланувчининг эҳтиёжларини тушуниш учун ёрдамчи сифатида "сабоқ олишини" тезлаштиради.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Xiaomi "ақлли" карнайни тақдим қилди