«Хитойча Apple» дея таърифланувчи бу компания бугун ўрта нарх доирасидаги Mi 5X қурилмасини намойиш қилди. Бу хусусда GSMArena.com нашрига таяниб Terabayt.uz сайти хабар бермоқда.
Mi 5X корпуси металлдан бўлиб, уч хил: кул ранг, тилларанг ва пушти рангларда тақдим этилмоқда. Смартфоннинг орқа панелида дактилоскопик сканер жойлашган.
Мазкур гаджетнинг қўшалоқ объективли камераси худди Mi 6 флагманидаги каби ишлайди. Ундаги иккинчи модуль тасвирни катталаштириш ҳамда орқа фонни хиралаштирган ҳолда портрет-суратлар олиш учун қўлланади.
Xiaomi ушбу маҳсулотига 1 499 юань (тахминан 220 АҚШ доллари ёки 190 евро) нарх белгилаган. Аввал хабар берганимиздек, ишлаб чиқарувчи сайтида аллақачон унга 200 мингдан ошиқ олдиндан буюртма тушган.
Mi 5X смартфонининг хусусиятлари:
Дисплей: 5,5 дюймлик.
Экран сиғими: 1920×1080 пикселли.
Процессор: Snapdragon 625.
Камера: қўшалоқ, 12 + 12 Мп.
Хотира: 4 ГБ тезкор ва 64 ГБ ички.
Аккумулятор: 3080 мА/соат.
Операцион тизим: MIUI 9 қобиғидаги Android 7 Nougat. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”