Қурилма бананга ўхшаш бўлиб, унга дастурлар рамзлари туширилган. Қурилма суратига кўра, у ёрдамида почтани кўриш, мусиқа тинглаш ва суратга олиш мумкин, деб ёзади Кун.уз нашри.

Patently Apple нашри бу қурилмани "дунёдаги биринчи ейиш мумкин бўлган жосуслик телефони" деб атаган, бироқ ҳужжатда бу ҳақда айтилмаган. Қурилма фунциялари ҳақида ҳеч нарса ошкор қилинмаган.
Эҳтимол, Samsung’нинг бу лойиҳаси 2017 йил май ойида Indiegogo краудфаундинг сайтида пайдо бўлган BananaPhone лойиҳаси билан боғланган бўлиши мумкин. Қурилмага изоҳда айтилишича, BananaPhone банан кўринишидаги симсиз телефон гўшаги ҳисобланади. У смартфонга уланиб, қўнғироқлар амалга оширади. Қурилма сентябрда сотувга чиқиши режалаштирилган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.