Samsung соф даромади 2017 йилнинг иккинчи чораги якунларига кўра 9,7 млрд долларни ташкил этди. Бу ҳақда компания матбуот релизида айтилди, деб ёзади Кун.уз нашри.
Бу кўрсаткич компания учун рекордга айланди, дея таъкидламоқда The Wall Street Journal газетаси. 2016 йил билан таққослаганда, Samsung соф даромади 89 фоизга ошди.
Иккинчи чоракда олинган умумий даромад 54,6 млрд долларни ташкил этди, бу эса 2016 йилнинг шу даврига нисбатан 19,7 фоизга кўп.
Samsung’нинг тушунтиришича, бундай натижаларга DRAM ҳамда NAND хотира чиплари муваффақиятли сотилгани сабаб эришилган. Улардан маълумотларни серверлар ҳамда мобиль қурилмаларда сақлаш ва қайта ишлашда фойдаланилади.
The Washington Post нашрининг тахминича, Samsung чорак даромад натижалари бўйича илк бор Apple ҳамда Intel’ни ортда қолдириши мумкин. Бундан ташқари, Жанубий Корея компанияси йил якунларига кўра ўзининг рекорд кўрсаткичини янгилашга ҳам яқин. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Самарқандда ҳайдовчидан пора сўраган ЙПХ ходимлари ишдан бўшатилди
Пентагон раҳбари Хитойни АҚШнинг асосий рақиби деб атади
Рассом оддий нарсалардан сеҳрли ва қизиқарли санъат асарлари яратмоқда
Хоакин Бакли "қаттиқ" жангчи. Бироқ Нурсултон Рўзибоев...
Надаль Мадриддаги мағлубиятига эмоционал тарзда муносабат билдирди
Жасур Абдураимов: "Олимпиадага чиққанимиз ортидан рақибларнинг бизга нисбатан ҳурмати ошади"
Украина камикадзе дронлари Белгород вилоятидаги аҳоли пунктларига ҳужум уюштирди
Тимур Кападзе Японияга қарши кечган финалдан сўнг нималар деди?