
Beeline барча абонентлар учун очиқ WiFi-майдончасини ишга туширди. Бепул интернетли янги майдонча компаниянинг Марказий офиси ёнида 700 квадрат метрли майдончада жойлашган. Шинам ва шу билан бир қаторда инновацион манзарада исталган wеb-ресурсларда мароқли вақт ўтказиш мумкин.
“Мустақиллик куни арафасида пойтахтимиз аҳолиси ва меҳмонларига шундай совғани бағишлаш имкони борлигидан мамнунмиз, – дейди Unitel‘нинг жамоатчилик билан алоқалар хизмати раҳбари Ораз Абдуразаков. – Ўйлаймаки, Beeline WiFi-майдончаси абонентлар учун Тошкентнинг энг марказида жойлашган қулай ва севимли дам олиш жойига айланади”.
Web-серфинг BeelineFreeExt WiFi нуқтаси орқали жойлашган. Хизмат Beeline абонентлари учун бепул. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар