Одам танасидаги атомларнинг ярми — галактикалараро саёҳатчилар. Сомон Йўли каби йирик галактикалар миллион ёруғлик йили узоқликда жойлашган юлдузлар тўпламидан келган материяларнинг бир қисмини ўзлаштирган. Бу ҳақда «Наука» нашрига таяниб «Дарё» хабар бермоқда.
«Биз аввал галактикалардаги бизники деб ўйлаган атомларнинг катта қисмини амалда бошқа галактиаклардан «ўғирланган» эканлигни тушунмаганмиз», — дейди Иллинойс шимоли-ғарбий университети олими Клод-Андре Фаучер-Гигур.
Юлдузлар парчаланганидан сўнг улар коинот бўшлиғига катта тезликда газ тарқатади. Бу газлар галактика шамоллари ва юлдуз портлаши натижасида юзага келадиган инерсия кучи остида ҳаракатланувчи зарядланган қисмлар томонидан тутиб олинади.
Аввал галактика шамоллари йирик галактикалараро моддалар ташувчиси ҳисобланмаган. Чунки улар улкан масофани кесиб ўтиши учун етарлича кучли эмас. Бироқ янги кашфиёт бу фикрларни рад этди.
Галактикалараро саёҳат бир неча миллиондан икки миллиард йилгача вақт олади.
Олим ўз фикрларини текшириш учун галактикалар эволюциясининг 3D моделини яратди. Бунда у космик бўшлиқдаги юлдуз моддаларининг ўзаро алмашиши орқали галактика ичидаги материяларни ҳисобга олди. Шунда сўнг олимлар жамоаси Катта портлашдан бошлаб эволюцияни кузатди.
Аниқланишича, галактика шамоллари юлдуз моддаларини тез ҳаракатлантиради. Бугунги кунда шамоллар тахминан 100 миллиард юлдузга миллион йиллар аввал ўлган юлдузларнинг 50 фози «совғаси»ни йўналтирган.
Катта галактикалар ва Сомон Йўли учун бундай оқимлар ўсишнинг асосий омили ҳисобланади. Фаучер-Гигурнинг фикрича, бизнинг галактика йўлдош-галактика ҳисобланган Катта ва Кичик Магеллан Булутларидан юлдуз моддаларини қабул қилади.
Коинот пайдо бўлганидан бошлаб юлдуз моддаларининг кузатилиши бизни ўраб турган атомларнинг қаердан келганини тушунишга имкон беради. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи