Nokia ҳамда Apple ўртасидаги патент билан боғлиқ низолар 2016 йилда бошланган эди. Apple компанияси ўшанда Финляндиянинг Nokia Technologies компаниясини патент ҳуқуқини 3-томон ишлаб чиқарувчиларига сотишда айблаган эди.
Тергов-суриштирув ишлари натижасида, iPhone ишлаб чиқарувчисининг ўзи Nokia'нинг 32 та патент келишувларини бузганлиги аниқланди, деб ёзмоқда Terabayt.uz сайти.
2017 йилнинг май ойида Nokia ва Apple вакиллари патент можаролари ниҳоясига етганини маълум қилишди. Жорий ҳафтада "олма" корпорациясининг Nokia'га тўлаб бериши керак бўлган маблағ миқдори аниқ бўлди.
Nokia 2017 йилнинг 2-чорагида олган даромадларига оид ҳисобот билан бирга, компания Apple'дан кўрган зарарини ҳам маълум қилди. Унга кўра, Apple 1,7 миллиард евро, яъни 2 миллиард АҚШ долларини Nokia'га тўлаб беради. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи