17:56 / 03.08.2017
6 412

Beeline келажак олимпиядачиларига янги бассейн совға қилмоқчи

Beeline келажак олимпиядачиларига янги бассейн совға қилмоқчи
Бразилияда бўлиб ўтган ёзги олимпияда ўйинлари Ўзбекистон спортга қанчалик муваффақиятларга эришиши мумкинлигини яна бир бор исботлади. Бизнинг мамлакатимизнинг улкан имкониятларини бокс, дзюдо, эркин кураш ва оғир атлетика спорт турлари бўйича терма жамоаларимиз намойиш этди. Эришилган натижалар ҳайратга солади ва спорт олға қараб қадам босишга тайёр. Бунинг учун нима талаб қилинади? Истеъдод. Ҳақиқий спорт олмослари, матонатли машқлар ва кўмак, мана шулар улардан бриллиантларни шакллантиради. Beeline Uzbekistan компанияси олимпия спорт турларининг келажаги учун маблағ ажратишга тайёр ва Республика олимпия захиралари коллежини қўллаб-қувватлади.

2017 йил 3 август куни Республика олимпия захиралари коллежида журналистлар учун эндигина киришган чемпионларга мўлжалланган “ақлли” бассейн лойихаси тақдимоти ўтказилди. РКОР худудидаги янги сув мажмуаси қурилиши Beeline Uzbekistan компанияси ёрдамида амалга оширилади. Компания лойихани 2018 йил бахорда фойдаланишга топширишни режалаштирмоқда.

Бўлиб ўтган пресс-тур доирасида Beeline Uzbekistan компанияси вакиллари, Чилонзор тумани хокимияти, Жисмоний тарбия ва спорт Давлат қўмитаси, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги вакиллари, коллеж ва бош пудратчи маъмуриятлари Ўзбекистондаги биринчи инновацион бассейн қандай бўлиши ҳақида ва у ўқувчиларга қандай истиқболларни очиб бериши тўғрисида батафсил гапириб беришди.

Объектга қаратилган пресс-тур давомида, лойиха муаллифлари иншоот тўғрисида гапирганда у мажмуавий иншоот булиб, у спортчиларни олимпияда нормативларига тайёрлаш учун барча талабларига жавоб бериши ҳақида фикр билдиришди. Бино машқлар олиб бориш учун барча шароит ва имкониятларга эга, бассейнга келадиган бўлсак бу нафақат сув қурилмаси (конструкцияси), шу билан бирга у маъруза машғулотлари ва амалий машғулотлар бўлиб ўтадиган ўзига хос ўқув синфидир.

Ўзбекистонга Испания ва Даниядан замонавий жиҳозлар ушбу объект учун атайлаб олиб келинди. Старт олиш устунчалари (тумбалари), флагштоклар (байроқ ўрнатиладиган тик ходалар), зинапоялар, бассейн тубидаги ва ён деворлардаги белгилар (разметкалар), буларнинг барчаси FINA халқаро федерациясининг энг замонавий талабларига жавоб беради. Буларнинг барчаси олимпиядачиларни мусобақага ўхшаш шарт-шароитларда тайёрдаш имконини беради.

Хавфсизлик ва бассейннинг тозалаш тизимига алоҳида эътибор қаратилган. Бугунги кунда бу мамалакатимиздаги энг бақувват жихозлар ва сувни тахлил қилишнинг “ақлли” тизими ўрнатилган ягона олимпия мажмуасидир. Бу каби комплекс тозалаш- дунё миқёсидаги мусобақаларга хос стандарт ва спортчиларни тайёрлаш учун сифатли шароитлар кафолати. Эътиборга сазоворли тарафи шуки, мажмуа РКОР мажумаси ва шу билан бирга республика бўйича спорт мактаблари бассейнлари учун зарарсизлантириш моддаларни ишлаб чиқариш имкониятига эга. Бассейн эса йил давомида ишлаб туради, ва энг замонавий исситиш тизимлари билан жиҳозланган.



arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Beeline келажак олимпиядачиларига янги бассейн совға қилмоқчи