Apple компанияси iPhone 8 смартфонларини ишлаб чиқаришга киришди. Бу ҳақда OnLeaks тахаллуси билан машҳур инсайдер Стив Хаммерстоффер маълум қилди, деб ёзмоқда Дарё нашри.
Хаммерстоффер ўз манбаларига асосланиб маълум қилишича, ишлаб чиқаришга режа бўйича киришилган ва iPhone 8 нинг савдолари бошланиши билан кечикишлар бўлмаслиги лозим.
Бундан ташқари, бу янгилик ишлаб чиқариш жараёнидан янада кўпроқ маълумотлар сизиб чиқишига имкон яратади. Шу сабабли ҳам iPhone 8 расмий тақдимотига қадар тўла фош этиб қўйилиши мумкин.
Айни ватқда, баъзи манбаларга кўра, iPhone 8 бироз кеч савдога чиқарилади. Бу нафақат OLED-дисплейлар етишмовчилиги билан, балки техник муаммолар билан ҳам боғлиқ. Deutsche Bank таҳлилчиларининг сўзларига кўра, Apple муҳандислари баъзи технологияларни рўёбга чиқаришда муаммоларга дуч келган.
Янги iPhone кузда, Apple компаниясининг анъанавий тақдимоти вақтида намойиш этилиши кутилмоқда. Миш-мишларга кўра, смартфон ҳошиясиз OLED-дислпейли бўлади. Шунингдек, унда симсиз қувватлантириш тизими ва юз сканери бўлиши ҳам кутилмоқда. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи