
Samsung Galaxy S6 батареяси энг қисқа вақт ичида 100 фоизгача тўлиқ қувватланадиган смартфон, Asus Zenfone 2 смартфони эса батареяси қисқа вақт ичида энг кўп қувватланувчи (15 дақиқада 32 фоиз) эканлиги маълум бўлди. Бу ҳақда ўтказилган синов натижаларига кўра tomsguide.com сайти маълум қилмоқда.
Samsung Galaxy S6 смартфонининг тўлиқ зарядланиши учун энг кам вақт талаб қилиниши (1 соат 22 дақиқа) унинг батареясининг кичикроқ ҳажмга (2550 мА-с га эга, рақибларида эса 3000 мА-с) эгалиги билан шартланган. Бу борада 2-ўринни 1 соат 36 дақиқа натижа билан LG G4 смартфони эгаллади.
Батареяси тўлиқ қувватланиши энг узоқ давом этган смартфон iPhone 6 бўлди, бунинг учун унга 2 соат 35 дақиқа талаб қилинди.
Apple смартфони батареянинг 5, 15, 30 дақиқа ва 80 фоизгача тўлиши бўйича ўтказилган синовларда ҳам охирги ўринларни эгаллади.
Манба: Kun.uz. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар