12:42 / 06.08.2017
6 254

Энди компьютер кўз билан бошқарилади

Энди компьютер кўз билан бошқарилади
«Microsoft» компаниясига тегишли «Windows 10» оператив тизими ўзида кўз кўриб қулоқ эшитмаган имкониятларни мужассам этиш арафасида турибди. Мутахассислар айнан шу тизимда ишловчи компьютерларни кўз ёрдамида бошқариш имконини берувчи алоҳида дастур яратишди, деб хабар қилади Hordiq.uz нашри.

Дастурга асосан сиз компьютерда бажариладиган ҳар қандай турдаги ишни кўзларингиз ҳаракати ёрдамида адо этишингиз мумкин бўлади. Янги ихтиро маҳсули, айниқса, матн теришда жуда қўл келади. Демак, у сичқонча ва клавиатурага ҳожат қолдирмайди. Матн теришдаги тезлик ҳам кўз ҳаракатлари орқали танланади. Сиз виртуал клавиатурадаги ҳарфларни қанча тез кўздан ўтказсангиз, компьютер ҳам шунча тез матн теради.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Энди компьютер кўз билан бошқарилади