АҚШнинг NASA коинот агентлигига планетар ҳимоя бўйича зобит керак бўлиб қолгани сабабли ушбу вакансия чоп этилгач, унга 9 ёшли мактаб ўқувчиси Жек Дэвис жавоб берган. Бу ҳақда Kun.uz нашри хабар бермоқда.
"Ҳурматли NASA, менинг исмим Жек Дэвис ва мен планетар ҳимоячи мутахассислиги лавозимига ариза бермоқчиман. Мен 9 ёшда бўлишимга қарамай, бу ишга тўғри келаман. Бунга сабаблардан бири – менинг опам мени ўзга сайёралик дейди. Мен ҳали ёшман, шу сабабли мен ўзга сайёралик каби ўйлашни ўрганиб олишим мумкин", деб ёзган 4-синф ўқувчиси.
Эътиборлиси, болакайни NASA коинот ҳудудидини тадқиқ қилиш бўйича бошқарилувчи ва бошқарилмайдиган экспедициялар давомида биологик ва органик зарарланишнинг олдини олиш соҳасидаги мутахассисга тўламоқчи бўлган маош миқдори қизиқтирмаган. Ваҳоланки, ушбу лавозим учун тўланадиган маош анчагинани – йилига 124,4 минг доллардан 187 минг долларгачани ташкил қилади.
NASA’нинг планетар фанлар департаменти директори Дэвид Грин боланинг мактубига дарҳол жавоб берган ва уни албатта ишга олишга ваъда берган. Бироқ у "ўзга сайёралик" болакайга бир шарт қўйди – яхши билим олиб, шундан кейингина бошқармага келишни айтган. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи