
Машҳур Instagram хизмати унда чоп этиладиган фотосурат ва видеолар ҳажмини илк бор ўзгартирди. Бу ҳақда «Mobinfo.uz»га асосланиб «Дарё» нашри хабар берди.
Энди Instagram’да фақат квадрат шаклидаги эмас, тўртбурчак фотосуратларни ҳам жойлаштириш имконияти пайдо бўлди.
Компаниянинг ички тадқиқотлари шуни кўрсатдики, фойдаланувчилар суратларни квадрат соҳасига сиғдира олмаган ҳолатларда уларни Instagram’да жойлаштиришдан воз кечади. Бундай ҳолат гуруҳ бўлиб тушилган фотосуратлар ёки баланд объектлар суратини жойлашда юзага келиши мумкин.
Бундан буён Instagram томонлари асл ҳолига мутаносиб бўлган сурат ва видеоларни юклаш имконини беради. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар