08:39 / 10 августа 2017
4 052

Японияда энг узоқ айланувчи спиннер яратилди

Японияда энг узоқ айланувчи спиннер яратилди
Япониянинг NSK машинасозлик компанияси бошқа моделларга нисбатан узоқроқ айланувчи спиннер яратди. Бу спиннер 13,5 дақиқа давомида тўхтамай айлана олади. Бу ҳақда Agence France-Presse ахборот агентлиги хабар бермоқда, деб маълум қилади Кун нашри.

"Ишонамизки, бизнинг спиннер энг узоқ айланувчи ҳисобланади", деб айтди компания бўлимларидан бирининг бошлиғи Тосикадза Исия.

Рекордчи спиннерни яратишда коинот соҳасида ишлатилувчи подшипниклардан фойдаланилган. Таъкидланишича, ушбу спиннернинг нархи 157 доллар туради.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)