
Xiaomi компанияси шу йилнинг 26 июлида 5.5 дюймли Full HD экранга эга Mi 5X смартфонини тақдим қилган эди.
Гаджет айни пайтда флагман смартфонларда татбиқ қилинаётган қўш объективли бош камера технологияси жорий қилинганлиги билан ўзига хос. Xiaomi Mi 5X камераси имкониятларига кўра, компаниянинг сўнгги Xiaomi Mi 6 флагманиники билан бир хил: 12+12 МП сенсорли бош камера.
Xiaomi Mi 5X аппарат таъминоти учун 1 кристалли, 14 нанометрли янги Snapdragon 625 чипи, 4 ГБ тезкор ва 64 ГБ доимий хотира танланган. Компания мазкур девайсни $220 доллардан сотувга чиқарган эди.
Xiaomi смартфон баҳосини харидорлар учун янада қулайлаштириш учун Mi 5X'нинг доимий хотираси 32 ГБ (4 + 32 ГБ) бўлган талқинини ҳам тайёрлади. Девайс 14 августдан фирманинг Mi Mall дўконида $195 доллардан сотувга чиқарилади.
Манба: Terabayt.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар