date
views 5 186

Жаҳоннинг энг роботлашган мамлакатида «роботлар солиғи» жорий этилади

Жаҳоннинг энг роботлашган мамлакатида «роботлар солиғи» жорий этилади
Жанубий Корея роботлар учун солиқ жорий қиладиган жаҳоннинг биринчи давлати бўлади. Бу ҳақда «Газета.ru»га таяниб «Дарё» нашри хабар бермоқда.

Бундай ташаббусдан кўзланган мақсад мамлакатда ишсизлар сони ўсаётгани билан боғлиқ бўлиши мумкин. 2017 йили ишсиз фуқаролар сони 1,17 миллион кишини ташкил этди.

Шу билан бир пайтда, Жанубий Корея жаҳоннинг энг роботлашган мамлакати ҳисобланади — ишлаб чиқаришнинг 10 минг ходимига 531 «ақлли» машина тўғри келади.

«Роботлар солиғи» компанияларни автоматлаштирилган ишлаб чиқаришдан воз кечиб, жонли кучга мурожаат этишга ундаши кутилмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Жаҳоннинг энг роботлашган мамлакатида «роботлар солиғи» жорий этилади