date
views 6 816

Ўзбекистонда интернет муаммоларини ҳал қилишга яна бир ой керак бўлади

Ўзбекистонда интернет муаммоларини ҳал қилишга яна бир ой керак бўлади

“Ўзбектелеком” АК матбуот хизмати мамлакатдаги интернет муаммоларини ҳал қилишга яна бир ой керак бўлишини маълум қилди, деб ёзади Kun.uz.

Бундай муаммоларнинг келиб чиқишига сабаб сифатида “Ўзбектелеком” шерикларининг тармоқларида профилактика ишларининг олиб борилиши кўрсатилмоқда.
“Шу туфайли 2.09.2015дан 1.10.2015гача интернет хизматини кўрсатиш сифатининг бузилиши кузатилиши мумкин”, - дейилади хабарномада.

Эслатиб ўтамиз, мамлакатда интернет сифати билан боғлиқ муаммолар бир ой муқаддам бошланган эди. Хусусан, кўплаб машҳур мессенжерлар, ижтимоий тармоқлар ва хизматлар чекланган режимда ишлаётгани фойдаланувчиларнинг норозилигига сабаб бўлган эди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Ўзбекистонда интернет муаммоларини ҳал қилишга яна бир ой керак бўлади