
Одатда смартфон ишлаб чиқарувчилари янги моделдаги смартфон тақдимотидан аввал эски моделнинг нархини туширадилар. Xiaomi ҳам қимматбаҳо смартфонларидан бўлган Mi Mix флагманини арзонлаштирди. Бу эса Mi Mix 2 намойишига оз қолганининг белгиси.
Xiaomi'нинг расмий дўконларида Mi Mix'нинг 6 гигабайтли тезкор ва 256 ГБ доимий хотира талқини 75 АҚШ долларига арзонлашди. Аниқроғи, $599 доллардан сотилаётган девайснинг ҳозирги нархи $524 доллар. Шунингдек, унинг 4 + 128 ГБ талқини $524 доллардан $479 долларга арзонлашди. Ҳамма ишлаб чиқарувчилар ҳам флагманларини бирданига шу қадар арзонлаштиришга журъат қила олишмайди.
Xiaomi йил ойларининг 16-саналарида одатда катта чегирмалар эълон қилиб туради. Жумладан июнда ўтказилган 6.16 акциясида ҳам смартфонлар анча арзонга сотилган эди. Бу каби акциянинг 16 августда ҳам ўтказилиши режа қилинмоқда.
Манба: Terabayt.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар