22:55 / 14.08.2017
7 036

Йирик қувватли Vernee Thor ҳамёнбоп нархда сотувга чиқарилди

Йирик қувватли Vernee Thor ҳамёнбоп нархда сотувга чиқарилди
Йил бошида ўтказилган MWC 2017 мобил анжумани чоғида Vernee компанияси бир нечта янги смартфонларини тақдим қилган эди. Уларнинг орасида йирик аккумуляторли Thor Plus ҳам бор эди. Унинг ўзига хос жиҳатлари қаторида электр токи сиғими 6200 мА соат бўлган батареясини алоҳида қайд этиш жоиз. Компания ўтган ҳафтада Vernee Thor Plus'нинг сотувга чиқарилганини маълум қилди.

Кўпчилик йирик сиғимга эга аккумуляторли смартфонларни маъқул кўради. Боиси, смартфон қуввати айни керак пайтда тугаб қолиши ҳеч кимга ҳам ёқмайди. Айниқса, мустаҳкам аккумуляторга эга смартфон ҳамёнбоп нархда бўлса. яна ҳам яхши.

Тўлиқ қувват смартфон фойдаланувчисига тўхтовсиз видео кўриш, шунингдек кутиш режимида 750 соат фойдаланиш имконини беради.

5,5 дюймли ва AMOLED матрицали HD‑дисплей, 7,9 мм.ли юпқа корпус, Android 7.0 Nougat платформаси, 8 ядроли МТ6753 процессор (1,3 ГГц), 3 Гб тезкор хотира ва 32 Гб доимий хотирага, 8 мегапикселли олд ва 13 мегапикселли бош камера, бармоқ излари сканери,

Vernee Thor Plus компаниянинг сайтида $149,99 доллардан сотувга чиқарилган.

Манба: Terabayt.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Йирик қувватли Vernee Thor ҳамёнбоп нархда сотувга чиқарилди