Android-смартфонларнинг дисплей атрофидаги ромлари қисқаришда давом этмоқда. Бора-бора тўлиқ шишали смарфтонлар даври бошланади, шекилли. Илк ромсиз флагман ишлаб чиқарувчиси бўлган Xiaomi ҳам ўзининг рамкадан холи смартфон моделлари қаторини тўлдириш билан банд.
Шу билан бирга, компания нисбатан арзон смартфонларига ҳам сўнгги дизайн ечимини татбиқ қилмоқда. Жумладан, янги Redmi Pro 2 смартфони ҳам кўринишидан Mi MIX 2'га ўхшаш бўлади. Маълумотларга кўра, гаджет яқинда тақдим қилинган Sharp Aquos S2 смартфонини эслатиб юборади. Фақат Redmi Pro'да бармоқ сканери орқа панелдан ўрин олади.
Xiaomi Redmi Pro 2 смартфонида 6 дюймли FullHD дисплей, 16 мегапикселли олд камера, 2 та 12 мегапикселли модуллардан иборат бош камера (Sony IMX362), сиғими 4100 мА соатли аккумулятор, янги Snapdragon 660 платформаси ўрнатилади.
Xiaomi Redmi Pro 2 икки талқинда -- 4/64 Гб ва 6/128 Гб хотира талқинларида ишлаб чиқарилади. Унинг бошланғич талқини $254, юқори талқини (6/128 Гб) $300 доллардан сотувга чиқарилади. Унинг тақдимоти 26 июлда кутилмоқда.
Манба: Terabayt.uz «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда