iPhone ва iPad қурилмаларида Google қидирув тизимининг ўрнатилгани учун жаҳоннинг йирик дастурий таъминот компанияси Apple'га қанча тўлайди деб ўйлайсиз?
Bernstein таҳлилчи компаниянинг маълум қилишича, 2017 йилда бу миқдор 3 миллиард АҚШ долларини ташкил қилган. Apple қурилмаларидан келиб тушадиган фойда Google мобил қидирувдан оладиган даромадининг ярмидан кўпига тенг. Шу боис, Тим Кук ва унинг жамоаси тез орқада Маунтин-Вьюдан махсус тўлов қоғозини олишса, ажаб эмас.
2014 йилда эса Google купертинолик IT-гигантга 1 миллиард доллар тўлаб берган эди. Google ўз тизимларини iOS платформасига мўлжаллаб тайёрлайди ва бунда Apple'нинг ёрдамига муҳтож.
Бироқ, Apple'нинг сўнгги чорак якунидаги режалари Google компаниясини хурсанд қилмаслиги мумкин. Сабаби, "Олма" корпорацияси дастурий таъминот хизматларини ривожлантиришни ўзининг бизнес-стратегиясига киритди.
Манба: Terabayt.uz “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди