12:37 / 16.08.2017
6 374

Sharp Aquos S2: япон технологияси ўртача нархда

Sharp Aquos S2: япон технологияси ўртача нархда
Илғор экранлари билан эътиборга тушган Sharp компанияси смартфон тайёрлашда ҳам давом этади. Aquos S2 модели компаниянинг илк ромсиз дисплейли девайси бўлди, деб хабар бермоқда TheVerge.

S2 гаджети 2017 йилнинг барча тенденцияларини ўзида жам қилган: 5,5 дюймли 2K дисплей, селфи-камерани ўраб олган, шунингдек олд панелни эгаллаб олган экран билан ўзига хослиги.

LG G6 каби, Aquos S2'нинг экран бурчаклари бир оз силлиқланган. Бу дизайн ромсиз смартфон нохос қўлдан тушиб кетганида синмаслиги учун қўлланилган.

Орқа панелда иккита, ҳар бири f/1.75 оптик линзаси 2 та камера ўрнатилган. Бу камерларнинг жойлашуви ва кўриниши ҳали тақдим қилинмаган, аммо деярли бизга маълум iPhone 8'га ўхшаш.

Телефон 2 талқинда ишлаб чиқарилади: стандарт талқинда Snapdragon 630 процессори, 4 ГБ оператив хотира ва 64 ГБ доимий хотира ўрнатилса, иккинчи талқин нисбатан илғор Snapdragon 660 процессори, 6 ГБ тезкор хотира ҳамда 128 ГБ доимий хотира билан таъминланади. Ҳар иккала модел батареясининг сиғими 3020 мА соат бўлади.

Aquos S2 Android Nougat операцион тизимида фаолият кўрсатади. Смартфон сентябрда 373 доллардан сотувга чиқарилади.

Манба: Terabayt.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Sharp Aquos S2: япон технологияси ўртача нархда