Nokia'нинг узоқ кутилган илк кучли флагмани бўлмиш Nokia 8 смартфони ниҳоят тақдим қилинди. Девайс 5.3 дюймли ва Corning Gorilla Glass 5 ҳимоя шишаси билан қопланган Quad HD (ҳар дюймди 554 белги) дисплей, 8 ядроли кучли Snapdragon 835 процессорига эгалиги билан ўзига хос.
Nokia 8 алюминий яхлит ҳамда жилодор корпусга эга бўлган.
Ўлчамлари: 151.5 x 73.7 x 7.9 мм.
Мобил алоқа воситасининг тезкор хотира сиғими 4 (DDR4X), доимий хотира эса 64 гигабайтли (UFS 2.1). Смартфон 256 ГБ.гача бўлган қўшимча хотирани қўллаб-қувватлайди. Шунингдек, Nokia 8'нинг кўк корпусли талқинига 128 гигабайтли хотира ўрнатилади.
Nokia 8 Android 7.1.1 (Nougat) тизимида ишлайди. Ишлаб чиқарувчининг сўзларига кўра, гаджетда Android хавфсизлик тизими ҳар ой янгиланади.
Nokia 8 девайсининг бош камераси 13 мегапикселли 2 та сенсордан иборат. Улар манзарани оқ-қора ва рангли кўринишда, шунингдек кенг бурчак остида муҳрлайди. Сенсорларнинг оптик линза сиғими f/2.0 ҳажмли. Селфи суратлар учун ҳам 13 мегапикселли сенсор танланган. Одатга кўра, уларда ZEISS линзаларидан фойдаланилган.
Смартфон алоқанинг 4G VoLTE, Wi-Fi 802.11ac (MIMO), Bluetooth 5.0, GPS/ GLONASS, USB Type-C 3.1 Gen 1, NFC каби тармоқларида ишлайди. Унинг қуввати учун 3090 мА соат сиғимли, Qualcomm Quick Charge 3.0 тезкор қувватлаш технологиясига эга аккумулятор жавобгар.
Нарх-наво
Nokia 8 оч ва тўқ кўк, пўлат ранг, жилодор мис ранг корпусларда ишлаб чиқарилади ва сентябрдан бошлаб 599 евродан сотувга чиқарилади.
Манба: Terabayt.uz “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради