16:22 / 17.08.2017
7 226

Одноклассники «Кайфиятлар» хизматини ишга туширди

Одноклассники «Кайфиятлар» хизматини ишга туширди
Одноклассники фойдаланувчилар дўстлари ва обуначилари билан ўз кайфиятлари билан бўлишиш имконини берувчи постларнинг янги форматини ишга туширди. “Кайфиятлар” хизмати профиль тасмасида ёрқин фонга эга статус қўйиш ва уни ўз матни билан тўлдириш имконини беради.

Синов давридаёқ янги хизмат жуда оммабоп бўлиб улгурди: бир суткада ОКда 30 мингдан ортиқ кайфиятлар билан статуслар чоп этилмоқда. Бироз олдин ОКда постларни катта ҳарфлар ва уни рангли фон билан чоп этиш имконияти пайдо бўлган эди. Ушбу икки формат сабабли фойдаланувчиларнинг фаоллиги ошди: постлар сони икки баробарга ошди.

Фойдаланувчилар “Бахтлиман”, “Совғалар хоҳлайман”, “Байрам қилмоқдаман” ва бошқа таклиф қилинган кайфиятларидан бирини танлашлари мумкин. “VIP-статус”га эга фойдаланувчилар учун алоҳида анимацияга эга статуслар тўплами мавжуд. Фойдаланувчилар кўпроқ ижобий кайфиятлар билан бўлишишмоқда: “Бахтлиман” статуси барча чоп этилган статусларнинг учдан бирини ташкил этади. Иккинчи ўриндан эса “Севаман” статуси жойлашган.

Кайфиятлар билан қайдларни ижтимоий тармоқнинг десктоп ва мобил кўринишларида яратиш мумкин. Тез орада ушбу имконият ОКнинг iOS ва Android иловаларида ҳам пайдо бўлади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Одноклассники «Кайфиятлар» хизматини ишга туширди