АКТ Вазири: Мақсад - лимитсиз интернет тарифларини жорий этиш

АКТ Вазири: Мақсад - лимитсиз интернет тарифларини жорий этиш
Халқаро пресс-клубнинг 16 август куни бўлиб ўтган анжуманида мобил интернетдан фойдаланиш муаммолари ҳам муҳокама қилинди. Хусусан, журналистлар мобил интернетда Tas-IX тармоғи қачон бепул бўлиши ҳақидаги савол билан Ўзбекистон ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири вазифасини бажарувчи Шерзод Шерматовга мурожаат қилди.

Шерзод Шерматов мақсад фақат Tas-IX тармоғидан фойдаланишни осонлаштириш эмас, балки қайси тармоқда бўлишидан қатъий назар, интернет учун лимитсиз тарифларни ишлаб чиқиш бўлиши лозимлигини таъкидлади, деб ёзади «Дарё» нашри.

Бу масала бўйича бир фикрни айтмоқчиман. «Tas-IX бепул, халқаро интернет пуллик», деган қарашлардан воз кечишимиз керак. Бизнинг вазифамиз — лимитсиз (унлимитед) тарифларни жорий этиш, шундай тарифларга ўтиш.

Ташқи интернет канали сиғимини ошириш, бошқа телекоммуникация тармоқларини кенгайтириш бўйича ишлар олиб борилади. Агар тўлиқ лимитсиз тарифларга ўтиладиган бўлса, Tas-ix ва халқаро интернет ҳақидаги саволларнинг ўзи йўққа чиқади.

Ўйлайманки, телекоммуникация тармоқлари янада ривожланганидан сўнг, лимитсиз тарифларга кўпроқ ўтиш имкониятлари очилади.

Шерзод Шерматов, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири в.б.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар