
2016 йилда ишлаб чиқарилиши режалаштирилган iPhone 7 қалинлиги 6 мм ни ташкил этиб, Apple корпорациясининг энг юпқа смартфони бўлиши айтилмоқда. Бу ҳақда “ubergizmo.com” га асосланиб “Kun.uz” хабар берди.
Таиланддаги KGI Securities компанияси таҳлилчиси Минг-Чи Куо ушбу маълумотга эътироз билдириб, Apple`нинг навбатдаги маҳсулотининг қандай бўлиши ҳақидаги аниқ башоратларда янги iPhone қалинлиги 6,1 ммни ташкил этувчи iPod Touch ва iPad Air 2дан ошмаслигини айтиб ўтган.
Айни пайтда, 9 сентябрда сотувга чиқарилувчи iPhone 6 ва 6 Plus қалинлиги 6,9 ва 7,1 мм ни ташкил этади. Демак, Apple муҳандислари мазкур кўрсаткични яна 1 мм га камайтириш учун изланишларни давом эттиришларига тўғри келади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар