01:56 / 20.08.2017
6 086

Европада энг яхши смартфон ва камерафон мукофотланди

Европада энг яхши смартфон ва камерафон мукофотланди
EISA — аудио- ва видеотехника бўйича Европа журналлари ассоциацияси минтақада оммалашган энг яхши сурат олувчи камерафонлар ҳамда бир қатор илғор гаджетлар номларини эълон қилди. Айтиш жоизки, EISA ассоциациясига Европанинг 23 давлатидан аудио ва видео технологиялар мавзусини ёритувчи 50 та ихтисослашган журнал аъзо бўлган.

Ўтказилган бу йилги тадқиқотларда Хитойнинг Huawei P10 смартфони «Йилнинг энг яхши мобил камераси» деган номга сазовор бўлди. EISA вакилларининг сўзларига кўра, гаджет дизайнидан тортиб, қўш камера технологиясигача "аждодлари"дан тубдан фарқ қилади. Бош камеранинг портрет жанрида сифатли суратга олиши бошқа брендларнинг илғор флагманларникидан сезиларли даражада устун.

«Энг яхши мобил аудио-қулоқчин» номинациясида JBL Everest Elite 750NC наушники тенгсиз деб топилган. Бу моделга хос устун жиҳатлар қаторида EISA экспертлари наушникнинг Bluetooth ёрдамида бошқа қурилмалар билан сифатли алоқа боғлаши ҳамда шовқинни пасайтирувчи фаол тизимни таъкидлаганлар. Шу билан бирга, бу аудио-қулоқчинлар мусиқани тўхтовсиз 20 соат олиб узатиш қуввати эгалиги ҳам диққатга сазовор.

«Мавсумнинг билак гаджети» йўналишида эса Huawei Watch 2 смарт-соатлари тенгсиз деб топилган. EISA томонидан эътироф этилишича, девайсда мавжуд 4G алоқа модули ундан смартфонсиз ҳам фойдаланиш имкониятини таъминлайди. Шунингдек, гаджетнинг афзалликлари қаторига GPS-трекер ҳамда юрак уришини назорат қилувчи датчикни айтиш мумкин. Бу эса фаол спорт машғулотлари билан шуғулланиш имкониятини яратади.

«Энг яхши смартфон» номи эса Samsung Galaxy S8 ҳамда Galaxy S8+ флагманларига насиб қилди. EISA мутахассислари ромсиз дизайндаги жозибадор мобил алоқа воситаларига мафтун бўлишган кўринадилар. Аппарат экранининг 18 га 9 стандартида ишлаб чиқилгани, диагонал катталашган бўлса-да, бу смартфон ўлчамига таъсир қилмагани ассоциация аъзолари томонидан қайд қилинган. Шу билан бирга, девайснинг кучли платформага эгалиги, илғор камера билан таъминлангани, кўз қорачиғи сканери алоҳида эътироф этилган.

«Истеъмолчиларга кўра энг яхши смартфон» номинациясида эса Honor 8 Pro ғолиб бўлган. Унинг 5,7 дюймли дисплейининг сиғими юқори -- QHD. Шунингдек, кучли Kirin 960 процессори ва 6 ГБ "оперативка" билан смартфон минтақада оммалашиб улгурган. Қолаверса, смартфон қадоғидан Google Cardboard виртуал воқелик кўзойнаги сифатида фойдаланиш мумкинлиги ҳам девайсга хос жиҳатлар қаторидан ўрин эгаллаган.

Манба: Terabayt.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Европада энг яхши смартфон ва камерафон мукофотланди