date
views 6 734

Adult Player дастури фойдаланувчиларни яширин тарзда суратга олган

Adult Player дастури фойдаланувчиларни яширин тарзда суратга олган

Катталар учун мўлжалланган Adult Player дастури фойдаланувчиларни яширин тарзда суратга олган ва смартфонга киришни тўсиб қўйган.

Adult Player фойдаланувчини олд камерага унга билдирмасдан суратга олган. Шундан кейин дастур смартфон экранини тўсиб, ундан чиқиб кетиш учун 500 доллар сўраган. Бу ҳақда интернет-хавфсизлигига ихтисослашган Zscaler фирмаси айтиб берди.

Экспертларнинг айтишича, бундай товламачи-дастурлар борган сари оммалашиб кетмоқда. Бундай вазиятларга йўл қўймаслик учун турли ёт манбалардан дастурларни ўрнатмаслик керак.

Intel Security’нинг Европадаги бош техник директори Раж Самоний фирибгарлар фойдаланувчиларнинг уят ҳиссига таянишни хуш кўрадилар. Фойдаланувчининг обрўсига путур етиши мумкин бўлган вазиятда номақбул ахборотнинг интернетда тарқаб кетмаслиги учун у исталган миқдордаги пулдан воз ечишга тайёр туради
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Adult Player дастури фойдаланувчиларни яширин тарзда суратга олган