17:33 / 20.08.2017
6 329

Келажакнинг энг кутилаётган смартфонлари - Топ-5

Келажакнинг энг кутилаётган смартфонлари - Топ-5
Келажакнинг энг кутилаётган смартфон моделлари Топ-5 рўйхати маълум қилинди. The MiseTimes of Asia шу ҳақидаги маълумоти билан бўлишди. Экспертлар шахсий таҳлилларини ўтказиб, 2017 йил версиясига кўра энг яхши гаджетлар номини эълон қилишди, деб ёзмоқда Кун.уз нашри.

Биринчи ўрин 2015 йилда тақдим этилган, аммо футуристик функциялари кўплиги сабаб ҳануз бозорга чиқмаган Comet смартфонига насиб этди. Маълумотларга кўра, гаджет сув ўтказмаслиги билан бирга сувда чўкмайди ҳам. Бундан ташқари, ишлаб чиқарувчилар қурилманинг ён панелларида оригинал LED чироқларини ўрнатишни режалаштиришган.

Иккинчи ўринни Apple IT-гигантининг iPhone 9 қурилмаси эгаллади. Ушбу гаджетнинг ўзига хослиги шундаки, у VR'га кириш имконига эга бўлади. Шунингдек харидорларга кенгайтирилган 4К OLED-экранлари таклиф этилади. Модель 8 ядроли процессор ва 8 Гб оператив хотира билан таъминланади.

Рейтингнинг учинчи сатри Nokia morph томонидан банд этилди. Бу телефон тўлиқ мослашувчан сенсор экран билан таъминланади, смартфонни эгасининг талабларига мослаштириш осон. Қурилма ўз-ўзини ҳимояловчи ва сув ўтказмайдиган хусусиятларга эга бўлади.

Тўртинчи поғонада iPhone X қайд этилган бўлиб, ушбу смартфон Apple тарихидаги энг қиммат қурилма бўлади. Дастлабки маълумотларга кўра, унинг сотувга чиқадиган нархи 1000 доллардан ошади. Гаджет энг инновацион функциялар, шу жумладан 3D-сенсор билан ҳам таъминланган. Компания жисмоний тугмалардан воз кечиши, корпусни эса мутлоқ шишадан ишлаши режалаштирилмоқда.

Бешинчи ўринда Triple display flip phone на Android келтирилган. Бу қурилма уч экранга эга бўлиб, уларнинг бари бир вақтнинг ўзида фаолият юритиш хусусиятига эга. Дисплейларни учбурчак қилиш ва истаганча фойдаланиш мумкин бўлади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Келажакнинг энг кутилаётган смартфонлари - Топ-5