15:22 / 24.08.2017
6 593

iPhone 8 12 сентябрь куни тақдим этилиши мумкин

iPhone 8 12 сентябрь куни тақдим этилиши мумкин
Бир нечта алоқа операторларидан тарқалиб кетган маълумотларга кўра, Apple бир йўла учта янги смартфонини аввал тахмин қилинганидек, 17 сентябрда эмас, балки 12 сентябрда тақдим этади, деб ёзади «Дарё» нашри.

Инсайдерлар таъкидлашича, мобил алоқа операторларига аллақачон Apple тақдимоти қачон бўлиб ўтиши хабар қилинган, чунки улар бозорда бир йўла учта янги қурилма пайдо бўлишига олдиндан тайёрланиши керак.

Тақдимот 12 сентябрь куни ўтказилиши, iPhone 7s ва iPhone 8 ни ўша ҳафтада — 15 сентябрь куниёқ олдиндан буюртма қилишни бошлаш мумкин бўлиши, бозорга эса 22 сентябрда чиқиши кутилмоқда.

Шунингдек, баъзи Хитой манбаларига кўра, iPhone 8 64, 256 ва 512 Гб ҳажмли хотиралар билан чиқади.

Янги iPhone’лар билан биргаликда, сентябрдаги тадбирда Apple Watch’нинг янги авлоди ва Apple TV учун янгиланма тақдим этилади, деб ёзади баъзи манбалар.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » iPhone 8 12 сентябрь куни тақдим этилиши мумкин