00:08 / 25.08.2017
7 325

BLUBOO S8 смартфонининг 5 та ажойиб функцияси (видео)

BLUBOO S8 смартфонининг 5 та ажойиб функцияси (видео)
BLUBOO S8 янги ромсиз смартфон бўлиб, корпус томонларининг ўзаро нисбати 18:9 ни ташкил этади. Бу девайс 360 OS қобиғидаги Android операцион тизими бошқаруви остида ишлайди. Ишлаб чиқарувчи тақдимот чоғида ўйлаб ҳам ўтирмасдан ўзининг бу гаджетини Samsung Galaxy S8 билан тенглаштирган.

Буни асослаб бериш учун BLUBOO компанияси яқинда махсус видеоролик чиқарди. Унда мазкур қурилманинг бешта асосий функцияси хусусида ҳикоя қилинади. Марҳамат, ўзингиз томоша қилинг:

Видеолавҳа бизга BLUBOO S8’нинг ҳамда унга ўрнатилган 360 OS тизимининг энг муҳим афзалликларини батафсил ва асослаб тасвирлаб беради. Қуйида эса улар хусусида қисқача тўхталиб ўтамиз.

1. Смартфон тўлиқ экранли режим функцияси амал қилади. Сиз унда фильм, клип ё бирор кўрсатув томоша қиладиган бўлсангиз, бу муҳим функциядир. Умуман, BLUBOO S8 жуда юпқа ромга эга бўлгани учун ҳам, унда тўлиқ экранли режимда видео томоша қилиш оддий экранларга қараганда кенгроқ, тўлақонлироқ чиқади.

2. Бу девайснинг яна бир имконияти – кераксиз иловаларни «музлатиб» қўйиш, уларнинг фон режимида ишлаб, қурилма ресурсларини ва батарея қувватини сарфлашларига йўл қўймаслик функциясидир. Бунинг аҳамиятини гапириб ўтириш ҳам шартмас, ўзингиз яхши биласиз.

3. Шунингдек, BLUBOO S8 сизга узун интернет-саҳифа ёки сайт скриншотини олиш имконини ҳам тақдим этади. Бунинг учун экран бўйлаб учта бармоқ билан юқоридан пастга силаш кифоя. Кейинчалик бемалол ўқиш мақсадида саҳифани сақлаб қўйиш учун жудаям қулай функция.

4. Замонавий трендга мос тарзда, BLUBOO S8 моделини кўп ойналилик функцияси билан ҳам таъминлашган. Яъни, девайснинг дисплейида сиз бир вақтнинг ўзида иккита иловани очиб қўйиб, параллел тарзда иккаласида ҳам ишлай оласиз. Масалан, керакли таълимий видеолавҳани томоша қилиб, йўл-йўлакай ундан олинадиган муҳим қайдларни бирор матн муҳаррири иловасида ёзиб боришингиз мумкин.

5. Файлларни алмашишга имкон берувчи FreeShare функцияси. Бунинг учун тегишли дастурни очиб, узатиладиган файлларни белгилайсиз ва экранда QR-код пайдо бўлади. Уни бошқа смартфонда сканерлаб, файлларни юклаб олаверасиз.

Манба: Terabayt.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » BLUBOO S8 смартфонининг 5 та ажойиб функцияси (видео)