
Псковлик сураткаш Дмитрий Марков Instagram ижтимоий тармоғи ва Getty Images фотоагентлигидан 10 минг доллар миқдорида грант ютиб олди. Бу ҳақда у ижтимоий тармоқдаги саҳифаси орқали маълум қилди.
“Икки йил муқаддам мен ўзим учун аккаунт очган эдим, аммо бу менинг энг севимли лойиҳаларимдан бирига айланишини ўйлаб ҳам кўрмаган эдим. Аккаунтимни кузатиб борганларга миннатдорчилик билдираман, бу менга мотивация бўлиб хизмат қилади. Ҳозир бу мотивацияга Гетти ва Инстаграмнинг қўллаб-қувватлаши ҳам қўшилди. Бу имконият учун ташаккур”, - деб ёзди ижодкор ўз саҳифасида.
Айтилишича, фотограф бу пулларни Россиядаги етим болалар муаммоларини ёритишга сарфламоқчи. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар