22 август куни “Ўзбектелеком” акциядорлик компанияси оммавий ахборот воситалари учун “Ўзбектелеком” АК Call-маркази — чақириқларга хизмат кўрсатувчи ягона маркази (ЧХКЯМ)га танишув саёҳати уюштирилди.
“Ўзбектелеком” АК Call-маркази кечаю кундуз ишлайди ва нафақат компания абонентлари чақириқларига, балки Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонаси, Интерактив давлат хизматлари ягона портали ва бошқа қатор вазирлик, идоралар ва йирик компанияларга мурожаатлар бўйича хизмат кўрсатади.
Саёҳат давомида журналистларга ўзида тарихий маълумотлар, кўрсатиладиган хизматлар рўйхати ва статистик маълумотларни жамлаган Call-марказ фаолияти ҳақида тақдимот ўтказилди.
— Бизнинг Call-марказда замонавий ускуна ва дастурий таъминотлар ўтказилган, — деди “Ўзбектелеком” АК техник директори Жаҳонгир Арипов. — Янги рақамли ускуналар вақтнинг бир бирлигида уч минг чақириқни қабул қила олади. Бу эса қисқа вақт мобайнида кўп сонли абонентларга хизмат кўрсатиш имконини беради. Шунингдек, уларни фавқулотда вазиятларда чидамлилигини оширадиган серверларга узлуксиз таъминот узатилади.
Айтиш керакки, Ўзбектелеком” АК чақириқларга хизмат кўрсатувчи ягона маркази бир кеча-кундузда 6 сменада ишлайди ва унда 365 оператор фаолият кўрсатмоқда. Уларнинг 37 нафари олий маълумотли муҳандис. Call-марказига бўлган талаб эса йилдан-йилдан ортиб бормоқда. Масалан, 2016 йилда 1 миллион 700 дан ортиқ абонентга хизмат кўрсатилган бўлса, жорий йилнинг биринчи ярмида бу кўрсаткич икки миллиондан ошган.
Манба: uzbekistan24.uz “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар