Apple компанияси эронлик дастурчиларнинг барча мобил иловаларини App Store дўконидан олиб ташлади. Бу ҳақда «Ассошиэйтед Пресс» агентлигига таяниб «Terabayt» нашри хабар бермоқда.
Эрондаги электрон тижорат бўйича энг йирик Digikala компанияси вакилининг айтишича, тахминан ўн кунча аввал иловаларнинг фаолияти тўхтатилган. Унинг сўзларига кўра, Digikala дастури «Эронга нисбатан қўлланган янги турдаги санкциялар» туфайли ўчирилган.
Apple’нинг мазкур қарорига жавобан мазкур мамлакат алоқа ва оммавий коммуникациялар вазири Муҳаммад Жавод Озарий Жаҳромий, компания ўзининг Эрондаги мижозларини ҳурмат қилиши лозимлигини баён қилган.
«Apple Эрондаги уяли алоқа бозорининг 11 фоизини эгаллайди. Истеъмолчи ҳуқуқларига нисбатан ҳурмат – Apple амал қилмаётган тамойилдир. Биз иловаларнинг ўчирилганлиги билан боғлиқ ҳуқуқий чоралар кўрамиз», деб ёзган вазир Twitter’да.
Кўпчилик эронликлар Apple’нинг ушбу қарорини танқид қилишган ва #StopRemovingIranianApps («Эрон иловаларни ўчиришни тўхтатинг») ҳэштегини жорий этишган.
Apple’нинг ўзи эса ҳозирча бу қарорига бирор изоҳ бермаган. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар