
Буюк Британия ҳукумати 8,3 млрд долларлик улкан денгиз шамол электр станциясини қуриш бўйича Navitus Bay лойиҳасини рад этди. Бу ҳақда Bloomberg агентлигига асосланиб Kun.uz хабар бермоқда.
Қайд этилишича, ҳукумат қурилиш ЮНЕСКО бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилган соҳил бўйидан кўринишни бузиши мумкинлиги сабабли бундай қарор қабул қилди.
Лойиҳа Eneco Wind U.K. Ltd. ва EDF Energy Renewables Ltd. компаниялари томонидан ишлаб чиқилган эди.
970 мегаваттли станция Ла-Манш бўғозида Борнмут ва Уайт ороли орасида қурилиши режалаштирилган эди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар