Бир нечта сайёҳлик интернет-сервисларини бирлаштирувчи Expedia компанияси собиқ президенти Дара Косровшахи Uber бош директори лавозимини эгаллайди. Бу ҳақда «Интерфакс»га таяниб «Дарё» хабар берди.
Бунгача топ-менежер лавозимига тайинлаш учун директорлар кенгаши Hewlett Packard Enterprise бош директори Мэг Уитман ва General Electric раҳбари Жефри Иммельт номзодларини рад этганди.
Компаниянинг биринчи бош директори ва асосчиси Тревис Каланик июнь охирида компания кўрган зарарлар ва кетма-кет можаролардан норози бўлган акциядорлар босими остида истеъфога чиққанидан кейин Uber’га янги раҳбарни қидириш бошланганди.
Каланик, компания асосчиси сифатида, директорлар кенгашида қолади. Шунингдек, унда акцияларнинг 10 фоизи ҳам қолади.
Нашр эслатишича, Uber’ни шафқатсиз корпоратив маданиятни жорий қилишда айблашган эди. Шунингдек, компанияни ҳайдовчисиз бошқариладиган автомобиллар технологиясини ўғирлашда айблаган Alphabet компанияси билан суд можаролари бўлиб ўтганди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади