
Facebook ижтимоий тармоғи хавфсизлик хизмати ҳар куни 1 миллионга яқин аккаунтни ёпади, уларнинг кўпчилиги спамерлар, фирибгарлар ва нафрат қўзғатувчи одамлар томонидан яратилади. Бу ҳақда ижтимоий тармоқнинг хавфсизлик бўлими раҳбари Алекс Стамос маълум қилди, деб ёзади «Дарё».
Аммо Facebook’дан 2 миллиарддан зиёд одам фойдаланишини ҳисобга олганда, ишлаб чиқувчилар потенциал «хавфли субъектлар»нинг барчасини бартараф қила олмаяпти. Устига-устак, улар баъзан хавф туғдирмайдиган аккаунтлар, фото ва видеолар ёки хабарларни ҳам ўчириб юборади.
«Кунига миллионлаб ва миллионлаб бир-бирига боғлиқ ҳаракатларни бажаришга тўғри келганида янглишмасдан ишлаш қийин», — деди Стамос. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар