00:39 / 29.08.2017
8 179

Ўзбекистонда нақдсиз йўлкира тўлов хизмати киритилади

Ўзбекистонда нақдсиз йўлкира тўлов хизмати киритилади
Ўзбекистонда жамоат транспортидаги тўловга мўлжалланган Anor автоматлаштирилган тизим тайёр бўлди. Синовлар натижасига кўра лойиҳанинг жорий этилиш санаси ва муддати белгиланади.

Тизим Сингапурнинг Technobiz Transpay компаниясининг платформасига асосланиб татбиқ этилади. Қайд этиш лозимки, унинг яратилишида ўзбек мутахассислари ҳам иштирок эган.
Йўловчилар икки турдаги транспорт карталарини харид қилиши мумкин бўлади. Бир марталик чипта ва кўп марталик пластик карталар.

Уларни метро кассалари, почта ва матбуот бўлимлари, шахсий компания тармоқларидан харид қилиш мумкин бўлади. Умумий ҳисобда, Тошкент бўйлаб сотув нуқталари сони 2 мингдан ошади.

Бундан ташқари, ишлаб чиқарувчилар мобил NFC чипталарини яратган. Бу билан йўловчи йўлкирани телефон орқали тўлаши мумкин бўлади, яъни илова ёрдамида улар карта балансини тўлдириб боради.

Карта тўловининг яна бир қулайлиги – йўловчи оқимини автомат тарзда кузатиш, таҳлил қилиш, транспорт хизматини оптимизация қилиш имкони пайдо бўлади.

Шунингдек нақдсиз тўлов давлат бюджетига бўлган босимни камайтириб, нисбатан қулай тарифларни белгилаш ҳамда видеокузатув ва GPS мониторинг туфайли жамоат транспортида хавфсизликни таъминлашга кўмаклашади.

—Anor тўлов тизими жамоат транспорти ташкилотларига даромадни камида 35-40 млрд сўмга оширишга ёрдам беради, — дейди платформани ишлаб чиқарувчи компания асосчиси Ботир Орифжонов. — йўловчилар ҳаракатини аниқловчи тизим уларнинг транспортга кириб-чиқишини узлуксиз кузатиб боради.

Автоматлаштирилган тизим лойиҳаси тегишли вазирлик ва идораларга тақдим этилган. Синовлар натижасига кўра лойиҳанинг жорий этилиш санаси ва муддати белгиланади.

Манба: kommersant.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Ўзбекистонда нақдсиз йўлкира тўлов хизмати киритилади