date
views 5 393

VimpelCom Eurasia Mobile Challenge танловини бошлади

VimpelCom Eurasia Mobile Challenge танловини бошлади

Амстердам ва Тошкент. Штаб-квартираси Амстердамда жойлашган ва 213 млндан зиёд мижозларга хизмат кўрсатувчи телекоммуникацион хизматларни тақдим этувчи етакчи компания, Ўзбекистонда “Евраосиё мобил кубоги” ҳалқаро инновациялар танлови бошлангани ҳақида эълон қилди. Танловнинг мақсади – бутун Евроосиёдан мобил телекоммуникациялари ҳудудида актуал ечимни жорий қилишда ёшларни жалб этишдир.

Танловда Ўзбекистон, Арманистон, Грузия, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия ва Тожикистон мамлакатлари вакиллари иштирок этишади. Ҳар бир иштирокчининг асосий масаласи – ўз мамлакати учун мос келадиган мобил ечимни яратиб, ўз концепсиясини ҳакамлар ҳайъатига тақдим этиши лозим. Юқорида кўрсатилган мамлакатлардаги фойдаланувчилар учратадиган муаммоларни ечиб, ноёб ва инновацион иловани ишлар чиқаришлари лозим бўлади.

“Бизнинг дунё тобора рақамли ва мижозларга янада мойилли бўлиб бормоқда, ва бу шароитда инновацияларнинг пайдо бўлиш тезлиги ва тараққиётнинг ривожланиши жуда муҳим. Шунинг учун биз янги маҳсулотлар жорий этилишига барча кучимизни сарфламоқдамиз ва шу билан бирга бутун дунёдан истиқболли ёшларни бу жараёнга қўшмоқдамиз. Мазкур танлов ёшларга миллий, диний, келажакда эса тижорат имкониятларини амалга ошириш учун тижорат экотизимини ривожлантиришга қаратилган”, – дейди VimpelCom Ltd. бош техник директори Йогеш Малик.

“Ўзбекистоннинг аҳолиси жуда ёш: аҳолининг ярим қисми 25 ёшдан ошмаган фуқаролардир. Eurasia Mobile Challenge доирасида ёшларга мобил технологиялардан фойдаланган ҳолда, ҳудудий ва жаҳон бозоридаги замонавий ечимлар ёрдамида бутун саноатни рақамли ўзан томонига қаратиб ишбилармонлик ғояларини ривожлантириш учун ажойиб имконият тақдим эта олишимиздан мамнунмиз” – белгилади Ўзбекистондаги Beeline бош директори Владимир Петров.

Бугун бошланаётган танлов техник ва нотехник мутахассисликдаги ёшлар учун глобал платформани ифодалайди. Мазкур ўзишув келажакни барпо этиш учун қатор имкониятлар яратишга ёрдам беради, шунингдек ҳудудда ва мамлакатда иқтисодий ўсишни рағбатлантиради. Ҳар бир иштирокчи-мамлакатда “Евраосиё мобил кубоги”нинг маҳаллий босқичи бўлиб ўтади, унинг доирасида иштирокчилар ўз малакатидаги рақиблари билан беллашадилар. eurasiamobilechallenge.com ҳаволаси орқали рўйҳатдан ўтиш мумкин. Ундан кейин октябр ойининг ўрталарида бошланадиган маҳаллий Bootcamp дастури доирасида тақдим этиладиган мобил ечимни жорий этишни бошлаш мумкин. Шундай Bootcamp-дастурлар доирасида қатор семинарларга ташриф буюрган ҳолда иштирокчилар ўз ғояларини такомиллаштиришлари мумкин. Улар шу билан бирга ўз мамлакатидаги, ёки чет элдаги уларнинг ғояларини ҳақиқий мобил ечимига айлантира олишда кўмак берувчи кураторларига мурожаат қилишлари ҳам мумкин.

Танлов иштирокчиларининг ишлари ҳар бир иштирокчи-мамлакатнинг соҳа экспертлари томонидан новаторлик, муҳимлик, универсаллик ва ноёблик мезонлари бўйича баҳоланади. Семинарлар бўлиб ўтгандан сўнг, ҳар бир мамлакатдан уч финалист аниқланади, улар 2015 йилнинг январ ойида Москва шаҳрида бўлиб ўтадиган ярим

финалда иштирок этишади. Кейин эса уч ҳудудий финалист бошқа ҳудудий командалар билан беллашиш учун 2016 йилнинг 22-26 феврал кунлари Барселона шаҳрида Ҳалқаро мобил алоқа конгреси доирасида бўлиб ўтадиган Global Mobile Challenge танловига йўл оладилар.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » VimpelCom Eurasia Mobile Challenge танловини бошлади