
Google компанияси вакиллари ARCore тўлдирилган реаллик платформасини тақдим этишди. У реал ҳаётда виртуал объектларнинг мавжудлиги ҳиссини беради. Бу ҳақида «The Verge» нашрига таяниб «Кун.уз» хабар берди.
Янги платформани оддий Android-смартфонларда қўллаш мумкин. ARCore'дан фойдаланиш учун икки камера ёки махсус чуқурлик датчиклари талаб қилинмайди.
Тўлдирилган реалликда объектлар камерага олинган реал тасвирга қўшилади.
Google мазкур соҳада биринчи йил иш олиб бориши эмас. Tango дастури ҳақида уч йил аввал оммага маълум қилинган. Ушбу технология махсус қурилмаларни уч ўлчамли харитали чуқурлик камералари билан таъминлайди. Уларнинг асосида виртуал объектлар яратилади.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар