Ижтимоий тармоқ блогерларнинг видео ва тўғридан-тўғри намойишларини тарғиб этувчи алоҳида промо-воситани синовдан ўтказмоқда. Эндиликда муаллифлик контентлари автоматик тарзда фойдаланувчилар тасмасига тавсияномалар “арғимчоқ” кўринишида пайдо бўлади. Кейинроқ ижтимоий тармоқ роликлар ва трансляцияларни тарғиб этиш учун таргетингни созлаш имкониятини яратмоқчи.
Промога ариза бериш учун блогер “Ёрдам” бўлими билан танишиб чиқиши зарур. Шу бўлимда муаллиф яна блогнинг тижорийлаштириш ва уни юритиш бўйича саволларга жавоб олиши мумкин. Тарғиб қилиш эса автоматик тарзда юз беради.
“Одноклассники аввал ҳам муаллифлик контентларини тарғиб этиб келган, бироқ янги воситалар блогерларга обуначиларни йиғишни автоматлаштириш имконини беради. Шундай қилиб контент яратувчилари ижтимоий тармоқда тезлик билан ўз аудиторияларини топишлари, кейинроқ эса ҳамкорлик дастури орқали видеорекламалар намойишлари ёрдамида даромад олишлари мумкин”, – деб таъкидлади Одноклассникининг “Видео” ва OK Live маҳсулотлари бўйича директори Марина Краснов.
Бугунги кунда ижтимоий тармоқда видеоблогларни юритиш, стримлар ва матнли блоглар яратиш учун воситалар тўплами мавжуд. Видео олувчи фойдаланувчиларда ўз саҳифаларида ҳам, гуруҳларида ҳам турли ҳил каналлар яратиш имконияти бор. Видеолар индексланади ва роликларни ижтимоий тармоқнинг ўзида ёки қидирув тизими орқали топиш мумкин.
Стримерлар жонли эфирларни OK Live мобил иловаси ёки ижтимоий тармоқнинг веб-кўриниши орқали қўшимча дастурий таъминотдан фойдаланмаган ҳолда олиб боришлари мумкин. Бу ҳолатларда эфир тўғридан-тўғри смартфон камераси ёки компьютернинг веб-камерасидан олиб борилади. Компьютер мониторидан ўйинлар ёки дастулар стриминги қўшимча дастурлар ёрдамида созланади. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди