Корея марказий телеграф агентлиги Шимолий Кореяда водород бомбаси яратилганини маълум қилди. Янги ишланмалар билан Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Иннинг шахсан ўзи танишган.
Корея марказий телеграф агентлиги хабарида айтилишича, Ким Чен Ин ядро қуроли институти олимлари билан учрашган. Олимлар Ким Чен Инга мамлакат ҳарбий салоҳияти кучайишида анча тарраққиётга эришилганини маълум қилишган. Хусусан, улар Ким Чен Инга баллистик ракетага ўрнатиш мумкин бўлган водород жанговар каллагини намойиш қилишган.
Шимолий Корея раҳбари олимларга шахсий технологияларга таяниб термоядро қуроли яратишаётгани учун миннатдорлик билдирган. У партия топшириғи билан берилган ишлар узилишсиз бораётганидан мамнуният билдирган.
Маълум қилинишича, водород бомбаси Шимолий Кореяга зарур бўлган миқдорда ядро қуролини яратишга имкон беради.
Август охирида Шимолий Корея “Хвасон-12” баллистик ракетасини синовдан ўтказди. Шимолий Корея қўмондонлигининг таъкидлашича, ракета АҚШнинг Тинч океанидаги Гуам оролигача етиб бора олади. Синов вақтида ракета Япониянинг Хоккайдо ороли устидан учиб ўтиб, сувга тушган. Пхеньян бу синовларни АҚШ базасига ҳужум олдидан “муқаддима” деб атаган.
Манба: Kun.uz «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади