
Facebook ижтимоий тармоғи асосчиси Марк Цукерберг фойдаланувчилар билан мулоқотнинг навбатдаги сессияси чоғида тармоққа “дислайк” тугмасини киритишга ваъда берди. Бу ҳақда The Verge нашрига асосланиб Kun.uz хабар бермоқда.
Кўп йиллардан буён Цукерберг бундай функцияни жорий қилишдан бош тортиб келаётган эди. Бу билан, унинг фикрича, фойдаланувчилар бошқаларга ҳурматсизлик қилиши мумкин. Эндиликда бунинг ечими топилган кўринади – бўлажак “дислайк” тугмаси ҳамдардлик билдиришга хизмат қилади. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар