00:56 / 04.09.2017
6 553

Samsung Gear Sport соатини тақдим қилди

Samsung Gear Sport соатини тақдим қилди
Samsung компанияси Gear Sport "ақлли соат"ини тақдим қилди. Бу гаджет спорт билан шуғулланувчиларга мўлжалланган.

Шу боис, Gear Sport 5ATM рейтингига кўра сувдан ҳимояланган. У билан чўмилиш мумкин, бироқ сувга шўнғиш тавсия қилинмайди. Шунингдек, девайс MIL-STD-810G стандартидаги "жанговор" ҳимоя даражасига ҳам эга бўлган.

Смарт-вочда юрак қисқариши частотасини ўлчайдиган датчик, GPS модули мавжуд. Speedo On дастури эса фойдаланувчини сузиш сирларидан хабардор қилади. Under Armor фирма иловаси ҳам машғулотларни олиб бориш учун айни муддао. Gear Sport Samsung'нинг "интернет буюмлари" сегментига мослашган ва уни "ақлли уй" тизимидаги девайслар билан боғлаш мумкин.

Gear Sport диаметри 1,2 дюймли, 360 х 360 пикселли, Super AMOLED матрицали сенсор экранга эга бўлган. Экран Gorilla Glass 3 ҳимоя шишасига эга. Унинг 2 ядроли Exynos 7270 чипи 1 ГГц частота тезлигида ишлайди. Соатдаги тезкор хотира сиғими 768 МБ, доимий хотира 4 ГБ.

50 грамм тош босадиган девайсга Wi-Fi 802.11 b/g/n, Bluetooth 4.2, NFC симсиз интерфейс модуллари, пульсометр, акселерометр, гироскоп, барометр датчиклари, 300 мА·соат ток сиғимли аккумулятор ўрнатилган. Тўлиқ қувват гаджетга 4 кунга етади.

Samsung Gear Sport Android 4.4, iOS 9 ва улардан кейинги барча операцион тизимлардаги мобил гаджетлар билан алоқа ўрнатади.

Манба: «Terabayt.uz»

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Samsung Gear Sport соатини тақдим қилди